Самарқандда бетон тўсиққа урилиб, ағдарилган «Нексия» ёниб кетди

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Бугун, 14 октябрь куни соат 6:20ларда Самарқанд вилоятининг Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1050-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, «Нексия» русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси тезликни меъёридан ошириб келиб, бошқарув вақтида ухлаб қолиши натижасида йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетган.
ЙТҲ натижасида транспорт воситасида ёнғин содир бўлган. Ҳодиса оқибатида машина салонида бўлган икки нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчи тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Барча ҳайдовчилардан йўлларда ҳушёр, огоҳ бўлишларини, узоқ манзилларга йўлга чиқишдан олдин дам олишларини, машинада кетаётганда чарчоқ аломатлари сезилса, тўхтаб, дам олишларини сўраймиз. Тезликни меъёридан оширманг”, дейилади маълумотда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Бугун, 14 октябрь куни соат 6:20ларда Самарқанд вилоятининг Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1050-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, «Нексия» русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси тезликни меъёридан ошириб келиб, бошқарув вақтида ухлаб қолиши натижасида йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетган.
ЙТҲ натижасида транспорт воситасида ёнғин содир бўлган. Ҳодиса оқибатида машина салонида бўлган икки нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчи тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Барча ҳайдовчилардан йўлларда ҳушёр, огоҳ бўлишларини, узоқ манзилларга йўлга чиқишдан олдин дам олишларини, машинада кетаётганда чарчоқ аломатлари сезилса, тўхтаб, дам олишларини сўраймиз. Тезликни меъёридан оширманг”, дейилади маълумотда.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…