21:50 / 15.10.2021
1 799

Ишсиз алимент тўловчилар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

Ишсиз алимент тўловчилар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди
Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси, шаҳар ва туман бўлимлари томонидан вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳусусан, алимент тўловчи оталардан фарзандлари учун моддий таъминот ундириш билан бир қаторда уларни иш билан бандлигини таъминлашга ҳам кўмаклашиб келинмоқда.

Шундай тадбирлардан бири жорий йилнинг 13 октябрь куни Андижон туманида ташкил қилиниб, унда суд томонидан алимент тўлаш мажбурияти юклатилган ишсиз шахслар учун “Меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.

Ташкил қилинган меҳнат ярмаркасига 30 га яқин қарздор ишсиз оталар жалб қилиниб, корхона, ташкилотлар томонидан вакант ўринлари, меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун яратилган зарур шарт-шароитлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Ўтказилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида 9 нафар алимент тўловчилар шу куннинг ўзида доимий иш жойига эга бўлган бўлсалар, 3 нафарига йўлланма берилди, қолганлари эса туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўлими томонидан ишсиз сифатида рўйҳатга олинишига кўмаклашилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ишсиз алимент тўловчилар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди