Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда «Наманганда эшак гўштини сўйганлар ушланди, балки сотувга чиқиб кетган бўлиши ҳам мумкин» изоҳи билан тарқалган видео юзасидан Наманган вилояти ИИБ расмий маълумот берди.
Унда айтилишича, 16 октябрь куни Наманган шаҳар, Бобуршоҳ кўчасида жойлашган кўп қаватли уй олдидаги чиқинди ташлаш жойига «Москвич» (М-412) ҳайдовчиси эшакнинг ички аъзоларини ташлаб кетаётгани тўғрисидаги Наманган вилояти ИИБ 102 қисқа рақамига хабар келиб тушган.
Хабарга асосан ўтказилган терговга қадар текширув ишларида аниқланишича, 36 ёшли фуқаро 16 октябрь куни сўйилган эшак гўштидан чиққан чиқиндиларини акасининг уйидан олиб, ушбу чиқиндихонага ташлаб кетган. Акаси 16 октябрь куни Наманган вилояти, Янгиқўрғон туманида жойлашган ҳайвон бозоридан 3 бош эшакни 580 минг сўмга сотиб олиб, яшаш хонадонига олиб келиб, бир ўзи сўйган. Гўштни Наманган шаҳрида яшовчи 73 ёшли танишига сотган. Эшак гўштининг ички аъзоларини эса укасига ташлаб келишини айтган.
Эшак гўштини сотиб олган фуқаро эса Наманган шаҳрида жойлашган ҳайвонот боғида экспедитор лавозимида ишлаб келиши ва ҳайвонларга кунлик озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш билан шуғулланишини маълум қилган. 16 октябрь куни танишидан 600 минг сўмга гўшт сотиб олган ва уни ҳайвонот боғидаги ҳайвонларга беришини айтган.
Хабарда айтилишича, мазкур ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ томонидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин