Ўзбекистонда 16 октябрь ҳолатига кўра, коронавирусга қарши жами 23,8 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилиб, тўлиқ эмланганлар сони 5 688 341 нафарни ташкил қилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 16 октябрда мамлакат бўйлаб 201 043 доза қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 79 993 нафарни,
2-босқич эмланганлар 67 745 нафарни,
3-босқич эмланганлар 53 305 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача мамлакатда жами 23 846 899 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан 1-босқич эмланганлар 12 772 433 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 7 524 561 нафарни, 3-босқич эмланганлар 3 549 905 нафарни ташкил қилди. Эмлаш жараёнида 6 хил: ZF-UZ-VAC2001, AstraZeneca, «Спутник V», Moderna, Pfizer/BioNTech ва Sinovac вакциналаридан фойдаланилмоқда.
Коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва вакцина сотиб олиш учун учун 2021 йил давлат бюджетида 3 триллион сўм захира шакллантирилган эди. Айни пайтда ушбу маблағ тўлиқ ўзлаштирилган. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 14 октябрь куни бўлиб ўтган йиғилишида коронавирусга қарши курашиш ва вакциналар сотиб олиш учун қўшимча 1,3 триллион сўм ажратилгани маълум қилинди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин