
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев Ўзбекистонда гўшт ва картошка маҳсулотлари нархини арзонлаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинганини маълум қилди.
Қонун лойиҳасига кўра, 2021 йил 10 октябрдан 2021 йил 31 декабрга қадар бўлган даврда гўшт (мол гўшти, қўй гўшти, товуқ гўшти), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларини, картошкани ҳамда музлатилган балиқни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, шунингдек, уларни реализация қилиш бўйича айланмалари қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС)дан озод қилинади.
Таъкидланишича, мазкур қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилиниб, Сенатга юборилган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг майида Президент Шавкат Мирзиёев гўшт ва ўсимлик ёғининг жаҳон бозоридаги нархлари 1 йилдан буён тўхтовсиз ўсаётгани барча раҳбарларни зарур чора-тадбирларни кўришга ундаши кераклигини таъкидлаганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар