1 677
Сурхондарёда қизини текширган суд-экспертиза ходимини ҳақоратлаган шахс 10 суткага қамалди
Фото: Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати
Сурхондарё вилоятида суд-тиббий экспертиза ходимини ҳақорат қилиб, ички ишлар ходимлари томонидан калтаклангани ҳақида хабар тарқатган эркакка чора кўрилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, 20 июль куни Термиз шаҳрида яшовчи фуқаро М.С. туман ИИБга мурожаат қилиб, 2005 йилда туғилган қизи М.С.ни маҳалладошлари фуқаро К.Т. ва Ф.З. кимсасиз жойга олиб бориб, кийимларини ечиб, турли уятли ишлар қилганини билдирган. Ариза 26 июль куни Ангор тумани ИИБда қайд этилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб боришга киришилган. Вилоят суд-тиббиёт экспертиза бюросининг хулосасига кўра, М.С.нинг танасида тан жароҳатлари ва уларнинг қолдирган изи аниқланмаган.
Қайд этилишича, 16 август куни фуқаро Ф.З.га нисбатан Жиноят кодексининг 128-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 6 октябрь куни жабрланувчи қизнинг отаси Г.Ш вилоят суд-тиббий экспертизаси биносига келиб, эксперт-ходимни ҳақорат қилган.
Бино ёнида турган ИИБ ходимлари ундан жамоат тартибини бузмаслигини талаб қилган, аммо эркак ҳақорат қилишда давом этган. Шу сабабли ходимлар Г.Ш.ни шаҳар ИИБга олиб бориш мақсадида автомашинага миндирмоқчи бўлганида у фаол қаршилик кўрсатган. Оқибатда ИИО ходимлари унга куч ишлатиб, Damas’га миндирган.
Бундан ташқари, И.М. исмли аёл фуқаро Г.Ш. уни 11 август куни уяли телефон орқали қўпол сўзлар билан ҳақорат қилганини айтиб, мурожаат йўллаган.
Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судида 6 октябрь куни фуқаро Г.Ш. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси 1-қисми (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан айбли деб топилиб, унга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Видеомурожаат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур иш вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди