Бухоро вилояти Когон туманидаги мактаб-интернатга ишга жойлаштириб қўйиш эвазига порани қоровул орқали олган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 15 октябрь куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига ўзининг ишга кириши учун пора беришга далолат қилинаётгани ҳақида ариза келиб тушган. Аризага кўра, Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти вилоят бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ томонидан ҳамкорликда тадбир ўтказилган.
Маълум бўлишича, Когон туманида янги ташкил этилган айрим фанлар чуқур ўргатиладиган ихтисослаштирилган 3-сонли мактаб-интернатнинг масъул ходимларидан бири фуқаро Раҳим Саидовни (исми ўзгартирилган) ваколатли танишлари орқали ишга жойлаштириб қўйишга ишонтирган. «Хизмати» эвазига ундан 200 доллар беришини талаб қилган. Масъул ходим фуқарога бу пулларни мактаб-интернати қоровулига қолдиришини билдирган. У кимёвий ишлов берилган 200 долларни қоровул орқали олаётган вақтда қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ҳ.М. га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси, 1-қисми ва 211-моддаси, 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди