Фото: «Department»
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сурхондарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган фуқаро З.А. фуқаро К.нинг ишончига кириб, унга 2 000 АҚШ доллари эвазига уй олиш учун субсидия балларини йиғиб бериш орқали уй олиб беришни ваъда қилиб, шундан 100 АҚШ долларини олиб, қолган 1 900 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Бундан ташқари, З.А. 2020 йилда 8 нафар фуқарони танишлари орқали Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиалига ўқишга киритиб қўйишга ишонтириб, эвазига уларнинг жами 19 800 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди