Фото: «Nigoh»
20 октябрь куни ЮНЕСКО Ижроия кенгашининг Ўзбекистон учун муҳим йиғилиши бўлиб ўтди. Унда «Хива жараёни: Марказий Осиёда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш» қарор лойиҳаси қабул қилинди. Ҳужжатда «Хива жараёни» деб номланган минтақавий ҳамкорлик учун янги платформа яратилиши кўзда тутилган.
Платформанинг мақсади – Марказий Осиё ва ундан ташқарида ҳамкорликни мустаҳкамлаш. Ҳужжатга 23 та давлат ҳаммуаллифлик қилди.
«Хива жараёни» ғояси президент Ш.Мирзиёев ташаббуси билан сентябрь ойида ўтказилган «Марказий Осиё – жаҳон цивилизациялари чорраҳасида» халқаро маданият форуми пайтида пайдо бўлди.
ЮНЕСКО бу ташаббусни ўзбек томони илгари сургани учун миннатдорлик билдирди ва «Хива жараёни»ни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон билан ҳамкорлик ўрнатишга тайёрлигини билдирди.
Ўзбекистон шу номдаги резолюцияни илгари суриш бўйича ишларни бошлаб юборди, у ЮНЕСКО Бош конференциясининг 41-сессиясига (9-24 ноябрь кунлари Парижда бўлиб ўтади) тасдиқлаш учун тақдим этилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди