18:34 / 22.10.2021
1 545

Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари ҳажми маълум қилинди

Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари ҳажми маълум қилинди
Ўзбекистонга кириб келган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 9 ойда 5,7 млрд долларни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк ҳисоботида маълумот берилмоқда.

Қайд этилишича, бу кўрсаткич 2020 йилнинг мос даврига (4,3 млрд доллар) нисбатан 34,2 фоизга, 2019 йилнинг мос даврига (4,5 млрд доллар) нисбатан эса 29 фоизга ўсган.

2021 йилнинг дастлабки 9 ойида экспорт ҳажми (олтин экспортини ҳисобга олмаганда) ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 34 фоизга ўсган. Иқтисодий фаолликнинг жадаллашиши ва асосий иқтисодий тармоқларда ишлаб чиқариш жараёнларининг тикланиши шароитида жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,7 фоизга ўсиб, пандемиядан олдинги даражага етган.

Шунингдек, асосий савдо-ҳамкор давлатлар (Туркияни ҳисобга олмаганда) миллий валюталари алмашув курсларида ҳам йил бошидан буён кескин ўзгаришлар кузатилмагани, реал самарали алмашув курси бўйича тафовутни юзага келтирмаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари ҳажми маълум қилинди