1 614
«Афғонистон муваққат ҳукуматини тан олиш масаласи кун тартибимизда йўқ» — ташқи ишлар вазири ўринбосари
Фото: ТИВ ахборот хизмати
Халқаро медиа-ҳоллда «Марказий Осиёда яхши қўшничилик муносабатларини ўрнатиш, Ўзбекистоннинг прагматик ташқи сиёсати» мавзусида мулоқот бўлиб ўтди. Тадбирда иштирок этган ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сиддиқов Афғонистондаги вазият юзасидан фикр билдирди.
«Афғонистоннинг муваққат ҳукуматини тан олиш масаласи бизда кўриб чиқилмаяпти. Биз фақатгина Афғонистонга гуманитар ёрдам бериш орқали инқирознинг олдини олиш ва ўзаро ҳамкорликни тиклаш масалалари бўйича музокаралар олиб боряпмиз. Биз бу мамлакатда барча халқлар ва миллатларнинг манфаатлари ҳисобга олинган ҳолатда, демократик тамойилларга риоя қиладиган, қўшни давлатларга таҳдид солмайдиган ягона ҳукумат тузилишини қўллаб-қувватлаймиз. Бу Афғонистоннинг Марказий Осиё ва халқаро ҳамжамиятга интеграция бўлишида муҳим омилдир. Ҳозирда қўшни мамлакатлар билан Афғонистонга қандай ёрдам кўрсатиш бўйича музокаралар олиб боряпмиз ва бу долзарб минтақавий масалалардан бири бўлиб турибди.
Жанубий Осиё мамлакатлари билан ўзаро боғлиқлик масалаларига тўхталиб ўтадиган бўлсам, яқинда Тошкентда ҳам шу мавзуда халқаро конференция ташкил этилди, Покистон билан ҳаво қатновлари тикланди, 20та чартер рейслар билан 9 мингдан ортиқ покистонлик саёҳатчилар Ўзбекистонга ташриф буюришди. Ўзаро боғлиқлик муаммоларини қадамма-қадам ҳал қиляпмиз», деди Фурқат Сиддиқов.
Аввалроқ, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов толиблар ҳукуматини тан олиш масаласи кун тартибида тургани, аммо улар Афғонистонда терроризмга қарши курашиш тўғрисидаги ваъдаларини бажаришлари кераклигини айтганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»