2 212
Президент аҳоли ва тадбиркорлар учун газ нархининг кескин ошишига йўл қўймайдиган қарорни қабул қилди
Ўзбекистонда аҳоли учун газ нархининг кескин ошишига йўл қўймаслик бўйича бир қатор чора-тадбирлар тасдиқланди.
Қарорга кўра, 2021 йил 1 октябрдан бошлаб юридик шахслар томонидан Ўзбекистонга импорт қилинадиган табиий газни реализация қилиш учун акциз солиғи ставкаси ноль фоизни ташкил этади.
Бундан ташқари, 2022 йил 1 январдан бошлаб ишлаб чиқариш корхоналари томонидан сотиладиган суюлтирилган газ акциз солиғига тортилмайди ҳамда тадбиркорларга табиий ва суюлтирилган газни Ўзбекистонга олиб киришда қўшилган қиймат солиғини тўлашни кечиктириш (бўлиб-бўлиб) ҳуқуқи берилади.
Яна бир муҳим жиҳат – ҳужжатда аҳолига табиий ва суюлтирилган газни сотиш тартибга солинадиган тарифлар (нархлар) бўйича амалга оширилиши бевосита белгилаб қўйилган. Агар улар аҳолига сотиб олиш баҳосидан (биринчи таннарх) паст нархда сотилса, солиқлар шу нархдан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?