Фото: Wday
Кийимларга ўрнашиб қолган дезодорант, ацетон, крем ва бошқа ҳидларни йўқ қилишда асқатадиган тавсияларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Узоқ вақт турадиган синтетик бирикма
Фенолли бирикмадан аслида бундай ифор таралмайди. Одатда фенол ёки муқобили бўлиб сифатсиз Хитой буюмлари, сумкалари ва ўйинчоқларидан шундай ҳид чиқади. Аслида фенол — зарарли ҳисобланади, шу сабаб фойдаланишга шубҳангиз бўлса, харид қилманг. Ёқимсиз ифорни йўқ қилишни уддасидан чиқармайди, аммо содали эритмага ивитиш орқали минималлаштирса бўлади. Мато тўғри келадиган бўлса, нашатир спиртини 10 мл илиқ сувга қўшиб, 2 соатга кийимга суртиб қўйинг.
Нашатир спирти эски кийимлардаги моғор ва намиқиб қолган ҳидларни кетказишга ёрдам беради. Аралашмани кир ювадиган машинага ҳам қўшса бўлади. Нашатир спиртига хос ҳид бир зумда тарқаши сабаб, чойшаблардан келадиган ифордан хавотир олмасангиз ҳам бўлади. Ацетоннинг ҳиди чидамли эмас, молекулалар ионларнинг таъсири остида бўлгани учун кирланган кийимни бир неча соат ҳавога осиб қўйиш кифоя.
Атир ва маиший ҳидлар
Дезодорант ёки одеколон ҳидини сирка бартараф қилади. 0,5 стакан сиркани бир идиш сувга солиб аралаштиринг ва кийимларни ивитиб қўйинг. Сирка нафақат ҳидни йўқотади, балки қўлтиқ соҳасидаги доғларни ҳам кетказади.
Юмшатувчи воситалар ҳам бу борада яхши самара беради. Гап шундаки, туз ёки минераллар билан тўйинган сув, «фаол» эмас, «оғир» ҳисобланади. Шу сабаб ҳам кирни сифатли ювиш учун уни юмшатиш керак. Таркибида табиий компонент бисёр бўлган кондиционер ҳам ҳидларни яхши бартараф қилади. Синтетика бегона ҳидни юмшатади, табиий моддалар эса уни бартараф қилади. Шундай экан оддий кондиционер загар учун кремнинг узоқ турадиган ҳидини осон йўқ қилади. Шунчаки хўжалик совунини ишлатиб кейин эса кондиционердан фойдаланинг. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?