Фото: Nemolchi.uz
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети 3-курс талабаси Муштарийбону Комилова Nemolchi.uz лойиҳасига мурожаат қилиб, жорий йилнинг 18 октябрь куни у Зулфия мукофотига тавсиянома олиш мақсадида ёшлар ишлари бўйича декан ўринбосари Б.Ю.нинг хонасига кирганида мансабдор шахс унга нисбатан шилқимлик қилганини маълум қилган.
Nemolchi.uz жабрланувчининг тилидан воқеа тафсилотларини келтириб ўтган. Қайд этилишича, талаба қиз декан ўринбосари бўшашини кутиб турган. Хонадан ҳамма чиқиб кетгач, мансабдор шахс чарчаганлигини айтиб, қиздан қаҳва дамлаб беришни сўрган. Қиз қаҳва дамлашга чоғланган пайтда эркак эшикни ичкаридан қулфлаб, чироқни ўчиради. Муштарийбону ниманидир сезгандай яқин дўстига қўнғироқ қилиб, тезроқ етиб келишни сўраган.
“Қиз хонадан чиқмоқчи бўлганда эркак уни ушлаб олиб, хонасидаги диванга ётқизмоқчи бўлади. Қиз бунга қаршилик кўрсатади. Бу орада қизнинг дўсти етиб келиб, эшикни очишни сўрайди.
Муштарийбону амаллаб дераза олдига келиб, ёрдамга чақиради. Шунда қизнинг айтишича, эркак уни деразадан итара бошлайди. Қаршилик кўрсатишига қарамай эркакка кучи етмайди ва пастга тушиб кетади. Декан ўринбосари эса деразани ёпиб, жалюзини туширади ва эшикни очади.
Қизнинг дўсти Б.Ю.ни олиб пастга тушади. Атрофда йиғилганларга декан ўринбосари қиз ойнадан ўзи сакраганини айтиб, уни ўзи шифохонага олиб боришини таъкидлайди. Йўлда мансабдор шахс қизнинг онасига қўнғироқ қилиб, Муштарийбону ойнадан тушиб кетгани, уни шифохонага олиб боришаётганини айтади.
Йўл-йўлакай Б.Ю. қизга воқеа қандай рўй берганини сўраганларга ойна артаётиб йиқилиб тушганини айтишини тайинлайди. Шу пайт машинанинг орқа ўриндиғида келаётган қизнинг дўсти нима гаплигини сўрайди. Муштарийбону ўзини деразадан итариб юборишганини билдиради”, деб ёзган Nemolchi.uz.
Муштарийбонуга тос суяги синиши, гематомалар ва мия чайқалиши каби ташхислар қўйилган. Нашрга қизнинг яқинлари декан ўринбосари номидан келган одамлар уларга ўз кўрсатмаларини ўзгартиришлари учун пул таклиф қилишганини айтишган. Муштарийбону ўқиган факультет талабалари тўлиқ онлайн таълимга ўтказишган, бироқ ушбу қарорнинг сабаби очиқланмаган.
Фото: Nemolchi.uz
Ички ишлар вазири матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсовнинг маълум қилишича, Б.Ю. га нисбатан Жиноят кодексининг 118 ва 205-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда у ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин