1 693
Тошкентда “Матиз” 4 кишини уриб кетган. Улардан ҳеч ким хабар олмагани айтилмоқда (видео)
15 октябр куни кечқурун Тошкентнинг Миробод тумани Янги Қўйлиқ кўчасида ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган “Матиз” йўл четида турган фуқароларни уриб кетган. Ҳолат бўйича бирор чора кўрилган-кўрилмагани ҳозирча номаълум, деб ёзади Kun.uz.
Жабрланувчилардан бирининг сўзларига кўра, ЙТҲ натижасида 4 киши турли даражада тан жароҳатлари олган.
“Барча жабрланувчилар қариндошлармиз. Ўзим Тапоичга ётдим, тоз суягим синган. Ҳали яна уч ой ётишим керак экан. Ўғлимнинг сон суяги ва болдири синган, неварамнинг бош суяги синган. Синглим нейрохирургияда ётибди. Унинг мияси чайқалган, тоз суяги ва еттита қовурға суяги синган”, – дейди у.
Жабрланувчига кўра, шунча оғир тан жароҳатларига қарамай, улар билан ички ишлар органларидан ҳеч ким боғланмаган.
“Воқеадан кейин тез ёрдам шифохонага олиб борди. Шундан кейин “ҳей, сизларга нима бўлди?” дейдиган одамнинг ўзи йўқ. Бирорта мелиса келмади. Ҳеч ким хабар олгани йўқ. Пул билан ёпиб юборишмоқчи шекилли”, – дейди у.
Kun.uz ҳолат бўйича маълумот олиш учун ИИВ ЙҲХББ билан боғланди. Бироқ ҳозирча ҳолат суриштирилаётганидан бошқа маълумот берилмади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин