16:43 / 27.10.2021
1 797

Мутахассис: «Ноябрь—декабрь ойлари қон босими касаллиги бор беморлар учун хавфли»

Мутахассис: «Ноябрь—декабрь ойлари қон босими касаллиги бор беморлар учун хавфли»
Ноябрь—декабрь ойларида кузатиладиган жуда тез ўзгарувчан об-ҳаво қон босими касаллиги бор беморлар учун хавфли ҳисобланади. Бу ҳақда Telegram’даги «Гидрометрологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво башоратлари, тадқиқотлар, маърузалар» каналида маълум қилинди.

Иқтисодчи Отабек Бакиров ўз Telegram каналида Ўзбекистондаги аҳоли демографияси билан боғлиқ ўлим статистикаси маълумотлари билан бўлишди. Расмий маълумотларга қараганда, 2021 йилнинг 9 ойи давомида 132,1 минг ўлим ҳолати қайд этилган. Бунда 1-чоракда 39,6 минг, 2-чоракда 40,1 минг, 3-чоракда эса 52,4 минг ўлим рўйхатга олинган. Яъни 3-чоракда ўлим ҳолати 2-чоракка нисбатан 31 фоизга ёки 12,3 мингга кўп бўлган.

Гидрометеорология илмий- текшириш институти докторанти, фалсафа доктори Эркин Абдулаҳатовнинг ёзишича, табиийки, кўпчилик буни коранавирус омили билан боғлайди. «Тўғри бу бор гап, ўтган икки ёзда коронавирус тўлқини авж олди. Аммо ушбу йилдаги аномал иссиқ ҳаво омили аҳолининг бемор қатлами орасида ўлим ҳодисаларини келтириб чиқарган бўлиши ҳам мумкин. Лекин бу жуда кичик салмоқга эга», — деб ёзади мутахассис.

Таъкидланишича, куз—қиш ойлари бўлмиш ноябрь—декабрь ойлари жуда тез ўзгарувчан об-ҳаво ўзгаришларга хос даврдир. Бир-биридан кескин фарқ қилувчи иссиқ ва совуқ ҳароратли оқимлар, ёғинсиз кунлар ортидан, тез-тез ёғингарчиликнинг кузатилиши ҳаводаги атмосфера босимининг кескин ўзгаришлари фонида юз беради.

«Бунда қон босим касаллиги бор беморлар кўп жабр кўришади. Қон босими динамикасини маълум бир мувозанатда ушлаб туриш учун турли озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолидан тийилган беморлар ҳам бу мавсум оралиғидан жуда қийинчилик билан ўтиб олишади. Азалдан шундай бўлиб келган. Шунинг учун йилнинг тўртинчи чорагида олдиндан ўлим ҳодисалари иқлим омили сабаб бошқа чоракка нисбатан юқори бўлиб турган», — дея таъкидлайди Абдулаҳатов.

Шу билан бирга, у келгусида тиббиёт тармоғида «Ўзгидромет» билан ҳамкорликда атмосфера босимининг кескин ўзгаришлари, унинг кутилажак қийматларини олдиндан прогноз қилган ҳолда, қон босими мавжуд беморларга консультация бериш тармоғи жорий қилинишига умид билдирган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мутахассис: «Ноябрь—декабрь ойлари қон босими касаллиги бор беморлар учун хавфли»