09:13 / 28.10.2021
1 579

Тошкент вилоятида кекса аёлни уйида ит боққани учун ўлдирмоқчи бўлишди

Тошкент вилоятида кекса аёлни уйида ит боққани учун ўлдирмоқчи бўлишди
Фото: Repost
Тошкент вилоятининг Красногорск шаҳарчасида кекса ёшдаги аёлни уйида дайди итларни парвариш қилаётгани учун ўлдирмоқчи бўлишди, деб хабар бермоқда Repost.

Маълум бўлишича, Л.В. исмли аёлга нисбатан уч марта суиқасд қилишга уринишган. Маҳаллий ички ишлар ходимлари эса ҳолатга беэътибор ёндашган.

«Тўртта итим бор. Уларни парваришлаб, боққаним учун уч марта ўлдиришга уринишди. Бир неча бор уйимга бостириб киришди, ҳужжатларимни қидириб, мени Россияга чиқариб юбормоқчи бўлишди. Қаерга мурожаат қилмай, менга ёрдам беришмади. Сўнгги мартасида гуруҳ бўлиб келишган. Блогерларни изладим, аммо тополмадим, ОАВ ҳам жим. Январда марҳум ўғлимнинг дафн маросими ўтказилади, бу туришда унгача етиб боролмайман», — дейди кекса аёл.

Ҳолатга гувоҳ бўлган аёл тафсилотларни очиқлади. Унинг айтишича, кекса аёлнинг ўғли ички ичлар ходимлари томонидан калтакланиб ўлдирилган ва Қўйлиқдаги кўприк остига ташлаб юборилган.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси ходимлари жасадни топиб, аёлга топширган. У эса прокуратурага Красногорск ИИБ устидан ариза билан мурожаат қилган. Шундан сўнг маҳаллий ички ишлар ходимлари Л.В.ни ҳар томонлама таъқиб қила бошлаган.

Бундан ташқари, уни икки аёл калтаклагани айтилган. Кекса аёл сайр қилдириб юрган итлардан бири ҳомиладор аёл К.М.га ташланган. У қочиб кетиб, бувисига шикоят қилган. Эртаси куни эса икки аёл Л.В.ни калтаклаган.

Ички ишлар вазирлиги ҳолатга изоҳ берди. Унга кўра, фуқаро Л.В.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 52-моддаси 2-қисми (қасддан енгил тан жароҳати етказиш), 110-моддаси 2-қисми (ит ва мушук боқиш қоидаларини бузиш) ва фуқаро К.М.га нисбатан шу кодекснинг 52-моддаси 2-қисми билан белгиланган жавобгарликлар бўйича жиноят иши қўзғатиш ва маъмурий жазога тортишни рад этиш бўйича қарор қабул қилинган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилоятида кекса аёлни уйида ит боққани учун ўлдирмоқчи бўлишди