Фото: Видеодан кадр Nasaf News
Ижтимоий тармоқларда Чироқчи туманида бир гуруҳ шахслар ака-укаларни калтаклагани, уларга депутат бош бўлгани айтилган хабарлар тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолат бўйича муносабат билдирди. Унга кўра ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Муносабатда маълум қилинишича, Чироқчи тумани ИИБга туманнинг «Мустақиллик» МФЙда яшовчи Э.Ф. ариза билан мурожаат қилган. У ўз мурожаатида 2021 йил 14 октябр куни соат 16:00ларда ҳамқишлоғи М.А. билан ўзаро келишмовчилик натижасида жанжаллашиб қолгани ва у тан жароҳати етказганини маълум қилган.
Шунингдек, М.А. ҳам туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган ва унинг аризаси 2021 йил 15 октябр куни Чироқчи туман ИИБ Навбатчилик қисмида қайд этилган.
Дастлабки суриштирувда жанжал вақтида М.А. Э.Ф.нинг бурун соҳасига бир неча маротаба уриб, тан жароҳати етказгани аниқланган.
Қайд этилишича, 2021 йил 27 октябр куни ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларда Чироқчи туманида яшовчи фуқаролардан бирининг уйига шу туманда яшовчи бир гуруҳ шахслар бостириб боргани, ўзаро жанжал пайтида ака-укаларни калтаклаб тан жароҳатлари етказгани, ака-укаларни калтаклаган шахсларга Ёшлар иттифоқи Чироқчи тумани кенгаши раиси, Халқ депутатлари туман кенгаши депутати бош бўлгани айтилганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?