Республикамиз божхоначилари озон қатламини ҳимоя қилишга ҳам ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келишмоқда. Яъни, таркибида озон емирувчи моддалар бўлган товарларни божхона назоратидан яширинча олиб киришга бўлган уринишларга ўз вақтида чек қўйилмоқда.
Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармасининг тезкор тузилмалари томонидан “Олот” чегара божхона постида қўшни давлат орқали хориждан кириб келган юк автомашинаси ўрнатилган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Ҳужжатларга кўра, мазкур юк автотранспорт воситасига қиймати 21 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи салкам 21,7 тонна оғирликдаги таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган 3 турдаги 1290 дона фреон газ баллонлари ортилган эди.
Аммо товарларни кўздан кечириш жараёнида мазкур фреонларнинг қадоқларидаги 22 рақами қўлбола тарзда ёпишқоқ ёрлиқлар кўмагида 134 рақамига ўзгартирилгани фош бўлди. Яъни, “Хлордифторметан R22” моддасини ҳужжатларда гўёки “Тетрафторэтан 134а” тарзида кўрсатиш орқали юк эгалари ушбу товарларни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан бериладиган рухсатномаларсиз олиб кирмоқчи бўлишган.
Ҳозирда қиймати 2,7 млрд. сўмлик 1290 дона фреон газ баллонлари вақтинчалик сақловга олинди. Мазкур ҳолатлар юзасидан эса божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”