Фото: ИИВ/Getty Images
Манбанинг Kun.uz'га билдиришича, суд раиси 11 минг АҚШ доллари миқдорида пора олишда гумонланиб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Бироқ судя тергов органларидан яшириниш мақсадида чет элга қочиб кетган. Шу туфайли унга нисбатан қидирув эълон қилинган.
Манба судянинг исм-фамилияси Фазлиддин Пардаев эканини маълум қилди. Ички ишлар вазирлиги сайтига жойланган қидирувдаги шахслар рўйхатида шундай исм-фамилияли шахс ЖКнинг 210-моддаси (пора олиш)да гумонланаётгани кўрсатилган.
Бош прокурорнинг матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов Kun.uz сўровига асосан қидирувдаги мазкур шахс айнан шу судя эканини тасдиқлади. Унинг маълум қилишича, жиноят ишлари буйича Дўстлик тумани суди собиқ раиси иш юритувидаги жиноят иши юзасидан судланувчига енгилроқ жазо тайинлаш эвазига адвокат орқали муайян миқдорда пора олишга қаратилган хатти-ҳаракат содир этгани ҳолати юзасидан 2021 йил 29 март куни жиноят иши қўзғатилган.
“Гумонланувчи тергов органига келишдан бош тортиб, яширингани сабабли унга нисбатан сиртдан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган холда қидирув эълон қилинган.
Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди”, – дейилади Бош прокуратура маълумотида.
Судялар олий кенгаши матбуот котиби Турсунали Акбаров Kun.uz сўровига жавобан маълум қилишича, Фазлиддин Пардаев “фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун” 2021 йил 5 апрел куни Жиззах вилояти ЖИБ Дўстлик туман судининг раиси вазифасидан озод этилган.
Акбаров унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича кенгашда маълумот мавжуд эмаслигини билдирди.
Маълумот ўрнида, 2019 йилда Дўстлик туман суди раиси Фазлиддин Пардаев берган маълумотга асосан, Жиззах вилояти ҳокимлиги сайтида кичик хабар жойланган. Хабарда бир шахс Дўстлик туман суди биносида терговчига 100 доллар пора беришга уринган вақтида қўлга олингани ҳамда суд ҳукмига асосан ЖКнинг 211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан айбдор деб топилиб, 3 йилга озодликдан маҳрум этилгани айтилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”