date
views 2 861

Ҳокимлар рейтинги: Кимлар қайси ўринларда қайд қилинди?

Ҳокимлар рейтинги: Кимлар қайси ўринларда қайд қилинди?
Карикатура: «Bugun.uz» / Ҳабибулло Мўйдинов
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги республика бўйича ҳоким ва ҳоким ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари рейтинги натижаларини агентликнинг argos.uz порталида эълон қилди.

Рейтинг натижаларига кўра, «Вилоятларнинг ТОП туманлари» умумий рейтингида Навоий ҳамда Хоразм вилоятлари кичик фарқ билан етакчилик қилмоқда. Энг қуйи поғонани эса Сурхондарё вилояти эгаллаган.

Ҳокимларнинг ТОП-20 талик рейтингида Қоровулбозор тумани (Бухоро), Янгибозор тумани (Хоразм), Ширин шаҳри (Сирдарё), Ғазғон шаҳри (Навоий) ва Миробод тумани (Тошкент шаҳри) ҳокимлари етакчилигини кўриш мумкин. Қуйи-20 талик рейтингда эса рўйхатдаги дастлабки ўнта ўриннинг саккизтаси Сурхондарё вилояти туманлари ҳокимларига насиб этган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳокимлар рейтинги: Кимлар қайси ўринларда қайд қилинди?