15:09 / 29.10.2021
2 258

Қонунчилик талабларини четлаб ўтишга бўлган уриниш фош этилди

Қонунчилик талабларини четлаб ўтишга бўлган уриниш фош этилди
Транспорт воситаларининг божхона чегаралари орқали вақтинча олиб кирилиши ва белгиланган муддатларда олиб чиқиб кетилиши устидан божхона органлари томонидан назорат механизмлари ишлаб чиқилган.

Жумладан, амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ халқаро юк ва йўловчи ташишда қўлланиладиган хорижий автотранспорт воситаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида транспорт операцияларини амалга ошириш муддатида, лекин олиб кирилган санадан эътиборан тўқсон календарь кундан кўп бўлмаган муддатга божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод қилинган ҳолда бўлиши мумкин.

Шунга қарамасдан, ҳозирги кунда айрим шахслар томонидан мазкур қонунчилик талаблари қўпол равишда бузилиши кузатилиб келинмоқда.
Хусусан, 2019 йил 2 июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Даут-ота” чегара божхона пости орқали Ўзбекистон Республикаси фуқароси З.Н бошқарувидаги “СЕТРА 422215HD” русумли автобус “Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисидаги мажбуриятнома” асосида олиб кирилган бўлиб, ҳозирги кунга қадар қайтариб олиб чиқиб кетилмаганлиги аниқланди.

Шунингдек, мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида олиб борилган тадбирлар натижасида мазкур автобус алоҳида қисмларга ажратилган ҳолда сотиб юборилганлиги ва дастлабки ҳисоб китобларга кўра ушбу автотранспорт воситасига 541 854 128 сўмлик божхона тўловлари тўланиши лозимлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қонунчилик талабларини четлаб ўтишга бўлган уриниш фош этилди