15:33 / 29.10.2021
1 595

Андижонда 600 дона пиротехника воситасини олиб киришга уринган шахс тўхтатиб қолинди

Андижонда 600 дона пиротехника воситасини олиб киришга уринган шахс тўхтатиб қолинди
Республикамиз божхоначилари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши доимий кураш олиб борилмоқда.
Андижон вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари томонидан “Дўстлик” чегара божхона постида пиёда равишда кириб келган қўшни давлат фуқароси З.К. белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу шахс эгнидаги курткаси чўнтакларида 600 дона пиротехника воситаларини божхона назоратидан яширинча олиб кирмоқчи бўлганлиги аниқланди. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текшируви ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибларга кўра пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, олиб чиқиш ёки ўтказиш учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда 600 дона пиротехника воситасини олиб киришга уринган шахс тўхтатиб қолинди