
Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган ва Фарғона вилоятлари бўйича бошқармалари ходимлари томонидан валюта қимматликларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда Фарғона туманининг Қирғизистон Республикаси билан чегарадош ҳудуди бўйлаб ҳаракатланаётган, 1980 й.т. маҳаллий фуқаро бошқарувидаги «Нексия-3» русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Текширув натижасида, автомашина салонида 373 минг 717 АҚШ доллари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Аниқланишича, қонунбузар 100 АҚШ доллари эвазига ушбу хорижий валюталарни айланма йўллар орқали Қирғизистон Республикасига ўтказиб бериши керак бўлган.
Шунингдек, тезкор қидирув тадбирлари доирасида унинг жиноий алоқаси ҳисобланган - Олтиариқ туманида яшовчи, 1991 й.т. фуқаро ҳам ҳибсга олинди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддасига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар