Кадр: YouTube
Андижон шаҳрида рақамсиз ва ҳеч қандай ҳужжатсиз ҳаракатланиб кетаётган Nexia-3 автомобили ҳайдовчиси йўл-патруль хизмати инспекторига масалани ҳал қилиб беришни сўраб, 300 доллар пора бераётганда қўлга олинди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси 4-сафарбарлик гуруҳи инспектори томонидан Андижон шаҳридаги Бобур шоҳкўчасида давлат рақами белгисисиз ҳаракатланиб келаётган Nexia-3 автомашинаси текшириш учун тўхтатилган. Текширув давомида ҳайдовчига ва автомашинага тегишли ҳужжатлар мавжуд эмаслиги, давлат рақам белгиси ўзбошимчалик билан ечиб олиниб, юкхонада сақланаётгани ҳамда автомашина ён ойналари рухсатномасиз қорайтирилгани аниқланиб, белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган. Автомашина эса вақтинчалик сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.
Фуқаро йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан пора бериш ва пора олиш жиноят экани тўғрисида бир неча марта огоҳлантирилишига қарамай, уларга 300 доллар миқдорида пул таклиф қилган. ЙПХ инспектори ҳолат юзасидан вилоят ИИБ бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилган. Ходимнинг билдиргисига асосан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида ҳайдовчи ЙПХ инспекторига 300 долларни пора тариқасида берган вақтда ушланган. Пул холислар иштирокида далилий ашё тариқасида расмийлаштириб олинган.
Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов-суриштирув ишлари давом этмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди