Фото: «Korrespondent.net»
Сюрихдаги Федерал технология институтининг бир гуруҳ олимлари кўк чойнинг организмга таъсири аввал ўйланганидан анча мураккаб эканлигини аниқлади. Тадқиқот натижалари Aging журналида чоп этилди, деб ёзади «Korrespondent.net».
Маълумки, ичимлик таркибида қариш жараёнини секинлаштирадиган катехинлар мавжуд. Ушбу моддалар эркин кислород радикаллари туфайли танадаги стресснинг олдини олувчи антиоксидантлар ҳисобланади. Шундай қилиб, улар ҳужайралар ёки ДНКга зарар етказмасликка ёрдам беради.
Бироқ caenorhabditis elegans чувалчанги устида ўтказган тажрибалар шуни кўрсатдики, кўк чой катехинлари аслида антиоксидантлар эмас. Аксинча, улар оксидланиш жараёнларини рағбатлантиради ва шу билан эмлаш каби тананинг ҳимоясини яхшилайди.
«Булар антиоксидантлар эмас, балки вакцина каби тананинг ўзини ҳимоя қилиш қобилиятини яхшилайдиган прооксидантлар», – дея тушунтиради профессор ва тадқиқот гуруҳи раҳбари Майкл Ристоу.
Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, стресснинг қисқа муддатли кўриниши организмга ушбу зарарли жараёнга мослашишга ва ҳужайраларнинг ҳимоя қобилиятини оширишга имкон беради.
Тажрибалар катехинлар экспериментал нематодаларнинг умрини узайтиришини ва жисмоний ҳолатини яхшилашини тасдиқлади. Ристоу кўк чой ичишни тавсия қилади: қора чойда ферментация туфайли фойдали прооксидантлар йўқ бўлиб кетади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди