Куни кеча Тошкент вилояти божхона бошқармаси Ойбек чегара божхона пости ходимлари томонидан йирик миқдорда гиёҳвандлик воситаларини мамлакатимизга олиб киришга бўлган уриниш фош этилди.
Божхона қўмитаси матбуот хизматининг қайд этишича, Ойбек чегара божхона постига кириб келган фуқаро Б.У. бошқарувидаги «DAF» русумли автомашина ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Ҳужжатларга кўра, узум ортилган автомашина республикамиз ҳудудидан транзит тарзида ўтиб, Россия Федерациясига етиб бориши лозим эди.
Божхоначилар инспекцион кўрик мажмуаси орқали автомашинани кўздан кечирар экан, автомашина чуқурлаштирилган ҳолда божхона кўригидан ўтказилиши кераклиги тўғрисида хулосага келишди.
Шубҳа остига олинган юк автотранспорт воситаси тезкор тузилмаларнинг махсус кузатуви остида, «Янгийўл» божхона постида ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.
Транспортга ортилган узумлар туширилгач, тиркаманинг пол қисми очиб кўрилди. Полда яширин бўлмалар ҳосил қилиниб, улар орасига эса яшил рангли елим идишлар полиуретан кўпик кўмагида зичлаб жойлаштирилгани маълум бўлди.
Уддабуронлик билан жойлаштирилган 141 дона елим идишларда, идиши билан ҳисоблаганда жами 156 кг.га яқин гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланди.
Идишлардаги гиёҳвандлик воситаларининг ҳидини хизмат итлари пайқамаслиги учун идиш қопқоғи махсус смола — қатрон кўмагида ишлов берилганлиги маълум бўлди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида 149,76 кг. «гашиш», 4,44 кг. «опий» ва 1,52 кг. «героин» гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»