Ўзбекистон АҚШ ҲҲК базаси ёки аксилтеррор марказини жойлаштириш учун энг қулай Марказий Осиё мамлакати бўлиб қолмоқда. Мақсад Афғонистонни нишонга олиш. Шу боис Америка ва НАТО “шерикларининг” Тошкент билан мунозаралари давом этмоқда.
Брюсселда 26 октябрь куни Ўзбекистоннинг НАТОдаги миссияси раҳбари Дилёр Ҳакимов Шимолий Атлантика альянси бош котибининг сиёсий ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари, Марказий Осиё ва Кавказ бўйича махсус вакил Хавьер Коломин ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди. Суҳбатдошлар НАТОнинг “Тинчлик йўлидаги ҳамкорлик” дастури ва бошқа масалаларни кўриб чиқишди.
Шу билан бирга Ўзбекистон томони НАТОда замонавий хавфсизлик таҳдидларига қарши курашишда, томонлар учун манфаатли бўлган масалаларда муҳим ҳамкорни кўриши ва ҳамкорликни кенгайтиришни олқишлашини таъкидлади. Қолаверса, Дилёр Ҳакимов Ўзбекистон Қуролли кучлари ислоҳотлари, ҳарбий хизматчиларнинг касб маҳорати ва малакасини ошириш, уларни психологик тайёрлаш ҳақида сўзлаб берди.
Ҳар ҳолда, Брюсселда мулоқотлар фаоллашиши фақат Қўшма Штатларнинг минтақада жанговар авиациасини жойлаштириш учун янги нуқтани излашни давом эттириши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Тошкентнинг Америка ҳарбий базаларини Ўзбекистон ҳудудида жойлаштиришнинг имкони йўқлигини ҳақидаги расмий баёнотларига қарамайдан интрига сақланиб қолмоқда, савдолашиш мумкин. Пентагон ва НАТО учун Афғонистон ва КХШТ мамлакатларига қўшни бўлиб жойлашган Ўзбекистон жуда қулай. Бундай география қиммат туради, энг муҳим ва якуний геосиёсий қарорлар эса Тошкентда ҳар ҳолда президентлик республика ТИВ ёки Мудофаа вазирлиги даражасида қабул қилинади.
Ўзбекистон кўплаб собиқ Совет иттифоқи республикалари каби НАТО билан 1990 йилдан буён “тинчлик йўлида” ҳамкорлик қилиб келади – маслаҳатлашувларда, делегациялар билан алмашишда ва ҳатто АҚШ ҳудудидаги қўшинларнинг қўшма машғулотларида иштирок этади. Ҳар ҳолда ўтган 20 йил давомида ўзбек ҳарбий хизматчилари қўлларида қурол билан грузинлар, украинлар ва бошқалар сингари Афғонистонда Пентагонга “ёрдам” беришмади. Аксинча, АҚШнинг шармандали якуни яқинлашган сари Тошкент толиблар “сиёсий офиси” билан конструктив алоқаларни муваффақиятли йўлга қўйишни, ўзбек-афғон иқтисодий лойиҳаларни жадаллаштира бошлади. Бугун Тошкентнинг Пентагон ва “Толибон”* билан бир вақтнинг ўзида ўзаро монанд муносабатлари ривожланишини тасаввур қилиш қийин, эртага нима бўлади?
Ҳамжиҳат бўлмаган қарашлар
Тошкентнинг Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти эҳтимолий қайтиши ҳақида фикр долзарблигича қолмоқда, бироқ ишнинг моҳияти бунда эмас. Блокка аъзо бўлмаган Ўзбекистон КХШТ жавобгарлигидаги минтақада жойлашган, яқин қўшнилари ва Россия билан муносабатларни, жумладан, ҳарбий ва ҳарбий техник ҳамкорлик соҳасида изчил ривожлантирмоқда.
Аввалроқ ўзбек қўшинлари ШҲТ ва КХШТ қўшма машғулотларида қатнашганди. Тошкент 15 сентябрь куни бир овоздан Афғонистонда бўлган АҚШ ва НАТО ҳарбий инфратузилма объектлари ҳамда афғон коллаборационистларни КХШТ мамлакатлари ҳудудида жойлаштирилмаслигини маълум қилган қўшниларининг позициясини инобатга олмаслиги мумкин эмас.
Қайд этиш жоизки, Москва қўшниларга ўз тавсияларини зўрлаб ўтказмайди, лекин Пентагоннинг Марказий Осиёда жойлашишидан мутлақо манфаатдор эмас. Россиянинг асосий далили: Афғонистондаги террорчиларга унинг ҳудудидан зарба бериладиган мамлакатнинг ўзи “Ислом давлати”*, “Ал Қоида”* ва бошқа тероррчилик ташкилотлар учун автоматик равишда нишонга айланади.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 27 октябрь куни Теҳрондаги Афғонистонга қўшни мамлакатлар учрашувида яна бир бор “ўз ҳудида афғон заминидан кетгандан сўнг у ерга кўчишни режалаштираётган АҚШ ва НАТО кучларини бўлишига йўқ қўймасликка” чақирди. Афғонлар бугунги кунда янги бомбардировкаларга эмас, балки кўпроқ инсонпарварлик ёрдамига муҳтожлар.
Шундай бўлсада, минтақивий қўшниларнинг позицияси ҳамжиҳат яхлит эмас. Исломобод иккиланиб турибди, 22 октябрь куни АҚШ ҲҲК фойдаланишига оид музокаралар олдинга силжигани ҳақидаги хабар пайдо бўлди – ҳудуддан эмас – “Покистоннинг ҳаво майдонидан”. Минтақадаги вазиятни назорат қилиш (разведка) ва Афғонистонда ҳарбий амалиётлар ўтказиш учун. Гўёки ўтган 20 йилдаги амалиётлар фаоллиги Пентагонга етмагандек. Америкаликлар Тошкентга ҳам қулай ва ажойиб “қўшма аксилтеррор маркази” каби таърифлар билан ҳамда турли соҳаларда каттагина молиявий ёрдам ва салмоқли имтиёзлар таклиф қилиши мумкин. Икки суверен мамлакатларнинг афғон йўлашида ўзаро фойдали ҳамкорлик учун асос топиш қийин эмас.
Мисол учун, сўнгги кунларда Пентагон яқин кунларда ИШИД* ва “Ал Қоида”*нинг қуролланган отрядлари томонидан “ташқи амалиётлар” ўтказилиши мавзусини фаол ишга солмоқда. BND немис разведкаси ҳам 28 октябрь куни Афғонистондан Европага жангариларнинг кириши таҳдиди ҳақида огоҳлантирди. Наркотрафикка қарши курашиш, чегараларни мустаҳкамлашдаги кўмак – АҚШ ва НАТОнинг Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлигининг энг машҳур йўналишларидан бири.
Тезкор вазият
Ўзбекистон чегаралари яқинида октбярь охирида Миллий қаршилик кўрсатиш фронти етакчиси кичик Аҳмад Масъудга содиқликка онт ичган “Балх/Қадимий Бақтрия озодлиги учун курашувчилар” янги толибларга қарши гуруҳи пайдо бўлди ва ўз манфаатлари ва ҳарбий фаоллигини (логистика, молия, кадрлар) чегарадош ўзбек ҳудудига тарқатиши мумкин. “Қадимий Бақтрия”даги озодлик учун кураши анъанага кўра Марказий Осиёнинг чегарадош мамлакатларига чиқмоқда.
Ўзбекистон миллий хавфсизлигига мавжуд таҳдидлар фақат Афғонистондан келиб чиқмоқда ва ўнлаб террорчилик ташкилотлари жангариларининг фаоллиги ўсиши – минтақадаги соғлом барча кучлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш учун жиддий асос. Яқинда рўй берган мисол – кўчиб юрувчи “Ислом давлати”* террорчилари 26 октябрь куни Ироқда қирғин-барот уюштирди: 15 киши ҳалок бўлди ва 17 киши яраланди.
Аммо терроризмнинг сарчашмларини ёдга олиш зарур: ИШИД* “чақириқ ресурслари” 2003 йилда Ироққа америкаликларнинг бостириб киришидан кейин ҳукмронлик мавқеини йўқотган сунний араблар бўлди. Пентагон ва терроризм чамбарчас боғланган, ҳатто сулҳ битими имзолангандан кейин. Мустаҳкам тинчликни АҚШ ҲҲКни жалб қилмасдан қуриш мумкин ва қуриш лозим.
Қатар пойтахтида 28 октябрь куни 14 та мамлакат вакиллари ва элчилари Афғонистоннинг вақтинчалик ташқи ишлар вазири Амир Хон Муттақий билан учрашишди. Музокаралар Афғонистоннинг АҚШдаги молиявий захираларини блоклашдан чиқариш ва “Ислом Амирлигини” тан олишга бағишланган эди. Халқаро ҳамжамият ёрдам беришга ваъда бермоқда.
Бугун энг муҳими афғонларга яхши турмуш шароитларини яратиш, миграция оқимининг олдини олиш – фақат шунда террорчилар Афғонистондан қочоқ кўринишида чегарадош мамлакатларга кира олишмайди. Пентагон – кўмакчи эмас, бузувчи. АҚШ ёки НАТО ҳарбий инфратузилмасини Афғонистон яқинида жойлаштириш барча Марказий Осиё ва Жанубий Осиё мамлакатлари учун умуман йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолат.
Вашингтон Ўзбекистон билан ҳарбий лойиҳалар ёки объектлар шаклида стратегик шерикликни мустаҳкамлаш умидини сўндирмайди – минтақадаги танлов чекланган. Ўйлашимча, АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) ҳали яна Тошкентда бир неча бор пайдо бўлади, аммо америкаликларниг қайноқ минтақадаги вазиятга бўлган таъсири тўхтовсиз камайиб боради. Ахир Пентагоннинг Афғонистон ва Ироқдаги омадсизлигидан сўнг “янги уруш ва мағлубиятлар бўлади” – бу қулоқ тутиш керак бўлган Сурия президенти Башар Асаднинг баёноти.
Марказий Осиё мамлакатларининг мудофаа ва гуманитар салоҳиятини мустаҳкамлаш учун ШҲТ ва КХШТнинг улар ортидан Ироқ, Афғонистон, Ливия, Югославакия, Вьетнам, Шимолий Корея ҳамда Япониянинг Хиросима ва Нагасаки шаҳарларидаги харобалари кўринмайдиган ресурслари бемалол етади.
* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилотлари “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади