10:16 / 04.11.2021
1 494

Бухорода ҳамшираликка ишга жойлаштириш учун 600 доллар олган бош шифокор ушланди

Бухорода ҳамшираликка ишга жойлаштириш учун 600 доллар олган бош шифокор ушланди
Бухоро шаҳридаги 3-сон поликлиника бош шифокори фуқарони ҳамшираликка ишга жойлаштириш эвазига ундан 600 доллар олаётган вақтда қўлга олинди, деб хабар бермоқда «Дарё».

Маълум бўлишича, анчадан буён иш излаб юрган фуқаро М.Й. Бухоро шаҳридаги 3-сон оилавий поликлиника бош шифокори С.П. қабулига бир неча бор иш сўраб борган. Бош шифокор кадрлар бўйича инспектор С.А. билан фуқарони 1 ҳисса штат бирлигида ҳамширлик ишига қабул қилишга келишиб, бунинг эвазига М.Й.дан 600 доллар пора талаб қилган.

Қайд этилишича, бунча миқдордаги маблағга эга бўлмаган фуқаро 26 октябрь куни масъул тиббиёт ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан ҳуқуқ-тартибот идораларига ариза билан мурожаат қилган. 27 октябрь куни Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ва вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда бош шифокор ва инспектор кимёвий ишлов берилган 600 долларни олаётган вақтда ушланган ва ҳужжатлар белгиланган тартибда расмийлаштирилган.

Таъкидланишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ушбу модда билан айбдор деб топилган шахс базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода ҳамшираликка ишга жойлаштириш учун 600 доллар олган бош шифокор ушланди