Ўзбекистонда ноябр ойи «Кексалар учун туризм ойлиги» деб эълон қилиниши муносабати билан меҳмонхона ва умумий овқатланиш масканларидаги хизматлар учун ихтиёрий чегирмалар жорий этилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги «Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган «Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури»га мувофиқ, мамлакат бўйлаб кекса авлод вакилларининг саёҳат қилишини рағбатлантириш мақсадида ноябр ойи «Кексалар туризм ойлиги» дея эълон қилинди.
Кексалар ойлигини муносиб ўтказиш, уларнинг дам олишларини мароқли ташкил этиш ҳамда ички туризмни ривожлантириш мақсадида Республикадаги 223 та жойлаштириш воситаси (меҳмонхоналар ва меҳмон уйлари) хизматлари учун - 50 фоизгача, 204 та умумий овқатланиш масканларидаги хизматлар учун 20 фоизгача ихтиёрий чегирмалар жорий этилди.
Шунингдек, «Uzbekistan Airways» АЖ томонидан 1-30 ноябр кунлари Республика ичидаги авиақатновларда 60 ёшдан юқори эркаклар ва 55 ёшдан юқори бўлган аёллар учун эконом ва бизнес тоифаларининг (ЛПР3М, УПР3М, СПР3М, ОПР3М ташқари) жорий нархларга 25 фоиз миқдорда ихтиёрий чегирмалар жорий этилган.
Бундан ташқари, ноябр ойида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан мамлакат ичидаги амалдаги тарифларга 10 фоиз миқдорда ҳамда «Uzautotrans Service» МЧЖ томонидан маҳаллий йўналишларда қатновчи автобус чипта нархларига 10 фоиз миқдорда ихтиёрий чегирмалар амал қилади.
Шу билан бирга, кексаларни зиёратгоҳ ва маданий мерос обектларига кириш учун Ўзбекистон Мусулмонлар идораси ҳузуридаги «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Хоразм вилоятларидаги 6 та зиёратгоҳга нафақа ва кекса ёшдаги фуқаролар учун 50 фоиз миқдорида чегирмалар белгиланган.
Маданий мерос агентлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё ва Хоразм вилоятларидаги 24 та маданий мерос обектларига кириш учун 20 фоиз миқдорда чегирмалар жорий этилган.
Туризм ва спорт вазирлиги томонидан 14 ҳудуд бўйича зиёратгоҳлар ва қадамжоларни ўзаро боғлаган ички туризм саёҳат дастурлари ишлаб чиқилиб, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан барча ҳудудлардан фуқаролар йиғинларидаги кекса авлод вакилларидан иборат фаолларни кенг жалб этиш бўйича тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан мамлакатимизда ички туризмга рухсат берилгани муносабати билан кексаларни дам олишини мароқли ташкил этишда, уларнинг саломатлиги ва хавфсизлиги, шунингдек, санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»