Фарғонада такси ҳайдовчисини пичоқлаб ўлдириб, унинг машинасини олиб қочган 3 нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар беради «Дарё».
Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 16 октябрь куни соат 00:17 ларда Қўштепа тумани «Хумдон» маҳалласи ҳудудидаги зовур ёқасидан 30-35 ёш атрофидаги эркак кишининг жасади топилган. Тезкор суриштирув натижасида марҳум Марғилон шаҳар «Алишер Навоий» МФЙда яшаган 34 ёшли С.Й. экани аниқланган.
Қайд этилишича, Марғилон шаҳар «Аҳмад Яссавий» маҳалласида яшовчи 25 ёшли А.А. ўзининг танишлари – 2001 йилда туғилган М.М. ҳамда А.М. исмли йигитлар билан ўзаро жиноий тил бириктириб, ўзганинг автомашинасини қўлга киритиб, уни бўлакларга бўлиб сотишни режа қилган.
15 октябрь куни соат 21:00 ларда А.А. ўзига тегишли бўлган Lacetti русумли автомашинасида жиноий шерикларини Фарғона шаҳрида жойлашган Ўлкашунослик музейи ёнига ташлаб қўйган. Ўзи Қўштепа тумани «Хумдон» маҳалласига бориб, олдиндан келишилган жиноий режани амалга ошириш мақсадида уларни кутиб турган. Бу орада М.М. ва А.М. ҳайдовчи С.Й. бошқарувида бўлган Spark автомашинасини кира қилиб, «Хумдон» маҳалласига борган. У ерда ҳайдовчини бўғиб, пичоқ билан танасининг турли жойларига тан жароҳати етказиб, ўлдирган. Автомашинани қўлга киритиб, номаълум томонга яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97- (қасддан одам ўлдириш) ва 164-моддалари (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши доирасида 3 нафар шахс гумонланувчи тариқасида процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»