20:54 / 05.11.2021
1 729

Фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди

Фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди
Шартнома деганда, аввало, нафақат юридик факт, балки моддий, номоддий манфаатлар тўғрисидаги ҳуқуқий муносабат, томонларнинг ўзаро келишувини акс эттирувчи ҳужжат тушунилади. Демак, хўжалик юритувчи субъектлар ёки тадбиркорлик фаолиятини юритувчи фуқаролар ўртасидаги муносабатлар қонунлар билан бир қаторда шартномалар орқали ҳам тартибга солинади. Шартноманинг мукаммаллиги унинг тарафлар манфаатлари доирасида эканлиги, амалдаги қонун хужжатларга мувофиқ келиши, юридик жиҳатдан мустаҳкам ҳимояга эга бўлишига боғлиқ.

Айрим тадбиркорлар томонидан тузилган шартнома бўйича мажбуриятларни бажармаслик ҳолатларига йўл қўйилмоқда.

Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилоят судининг 03.02.2021 йилдаги ва Учқудуқ туман судининг 10.03.2021 йилдаги “Учқудуқ қимиз” МЧЖга нисбатан шартнома оқибатига етказилган зарарни ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатиларига асосан фуқаро Э.Усмонов фойдасига 27.766.953 сўм, И.Бахронова ва М.Хапизов фойдасига 29.322.691 сўм, А.Примов фойдасига 36.108.242 сўм ва А.Холов фойдасига 33.722.533 сўм жами жами 126.920.419 сўм ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжатлари бюронинг Учқудуқ туман бўлим иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхалари томонларга юборилган.

Ушбу ижро ҳужжатлари бўйича қарздорликни ундириш мақсадида қарздор “Учқудуқ-қимиз” МЧЖга тегишли автобуслар борлиги аниқланиб, ушбу транспорт воситаларини топиш имкони бўлмаганлиги сабабли, 14.10.2021 йилда қидирув эълон қилиниб, қидирув тадбирлари давомида, 1 та автобус машинаси топилиб, жарима майдончасига келтириб қўйилгандан сўнг қарздорлик суммалари тўлиқ ундирилиб, 5 нафар фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди