21:00 / 05.11.2021
1 430

Алиментдан қарздор ота жиноий жавобгарликка тортилиб, иш билан таъминланди ва алимент ундируви иш ҳақига қаратилди

Алиментдан қарздор ота жиноий жавобгарликка тортилиб, иш билан таъминланди ва алимент ундируви иш ҳақига қаратилди
Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг 04.04.2019 йилги ижро варақасига асосан, қарздор И.А. дан ундирувчи Г.Имамаликованинг фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун қарздорнинг ойлик даромадининг ¼ қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати, Бюронинг Хўжайли туман бўлими иш юритувида бўлиб, давлат ижрочиларининг огоҳлантиришларига қарамасдан қарздор ота 2020 йил феврал ойидан сентябр ойига қадар алимент нафақаси тўлашдан бош тортиб келган.

Шу сабабли, қарздор И.А.га 18.09.2020 йилда 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазосига тортилганлигига қарамасдан, кейинчалик ҳам, бир неча марта огоҳлантириш берилганлигига қарамасдан, шу кунга қадар алимент нафақаси тўлашдан бош тортиб келган.

Оқибатда, бўлим томонидан тегишли ҳужжатлар топланиб, қарздорни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 122-моддасига асосан жиноий жавобларликга тортиш учун Жиноят ишлари бўйича судига иш ҳужжатлари юборилиб, унга нисбатан мазкур модда билан айбли деб топилиб, 1 йил аҳлоқ тузатиш жазо чораси кўрилган ҳамда унинг бандлиги таъминланиб ойлик даромадининг 50% миқдори алимент мажбурияти ва 10% давлат фойдасига қаратилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алиментдан қарздор ота жиноий жавобгарликка тортилиб, иш билан таъминланди ва алимент ундируви иш ҳақига қаратилди