13:00 / 06.11.2021
2 377

Диетолог томонидан энг фойдали қуруқ мевалар номи маълум қилинди

Диетолог томонидан энг фойдали қуруқ мевалар номи маълум қилинди
Фото: Nature
Энг фойдали ва тўйимли қуруқ мевалар майиз, ўрик қоқиси, хурмо ва олхўридир. Бу ҳақда диетолог Людмила Микитюк «РИА Новости»га маълум қилди, деб ёзади «Korrespondent.net».

Мутахассиснинг сўзларига кўра, улар янги меваларга қараганда уч баробар кўп клетчатка, витамин ва минералларга эга. Бундан ташқари, қуруқ мевалар тавсия этилган кунлик озуқавий моддаларнинг кўпроқ фоизини ташкил этади.

«Майиз таркибида жуда кўп калий ва B гуруҳи витаминлари мавжуд бўлиб, улар қон босимини пасайтиришга ва организмдаги яллиғланишни камайтиришга ёрдам беради. Олхўри табиий сурги ҳисобланади. Шунингдек, у калий, клетчатка, А ва К витаминларига бой. Бу юрак-қон томир касалликларининг яхши олдини олиш ва остеопороз билан курашишда самаралидир», – дейди Микитюк.

Шунингдек, диетолог хурмо антиоксидантлар орасида темир, калий ва клетчаткага бой эканлигини таъкидлаган.

Оўрик қоқисида клетчатка, калий, А ва C витаминлари мавжуд. Улар кўз касалликларининг олдини олиш учун фойдалидир ва А витаминининг кунлик қийматининг 47 фоизини таъминлай олади.

Шу билан бирга, Микитюк қуруқ мевалар бутун меванинг калория таркибини сақлашини ҳам эслатиб ўтган, шунинг учун уларни меъёридан ортиқ истеъмол қилмаслик керак, акс ҳолда бу вазнга таъсир қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Диетолог томонидан энг фойдали қуруқ мевалар номи маълум қилинди