1 229
Инсульт, мия саратони ва бош оғриғи билан кечадиган бошқа касалликларни қандай аниқласа бўлади?
Фото: «Домашний очаг»
Бош оғриғи саломатликка хос жиддий муаммолар борлигидан дарак бериши мумкин. Шу сабаб ҳам унга бефарқ бўлмасдан ўз вақтида мутахассисга бориш керак.
Мигрен: лўқиллаган бош оғриғи
Ушбу аломат 6 фоиз эркак ва 18 фоиз аёл азият чекадиган касалликка хос. Мигренни буткул бартараф қиладиган шифо йўқ эканига қарамай, оғриқни нима қўзғатишини билиб, ундан қочишга ҳаракат қилиш керак. Шунингдек, вақти-вақти билан кузатилган тақдирда ҳам неврологга мурожаат қилиш лозим.
Инсульт: увишишнинг сезилиши ва аниқ бўлмаган нутқ
Шифокорларнинг таъкидлашича, бош оғриғи билан бирга кузатиладиган бу каби симптомлар бош мия аневризмидан дарак беради. Айнан шу сабаб ҳам кеч ташхис қўйиш ҳолатлари кузатилади. Беморлар оғриқсизлантирувчи дори воситаларини қабул қилиб охирги дақиқагача шифокорга мурожаат қилмайди. Агар сизда нутқ билан боғлиқ муаммо ва увишиш сезиладиган бўлса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак.
Мия чайқалиши: диққат қилишнинг қийини
Бу мия чайқалишига хос аломат ҳисобланади. Мия чайқалиши ҳамиша ҳам кўнгил айниши ёки ҳушдан кетиш билан ҳам кузатилавермайди. Аммо бош оғриғи ва диққат қилиш билан боғлиқ муаммо, албатта, унга хос бўлган саналади. Бош оғриғи диққатнинг йўқолиши билан кузатиладиган бўлса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилинг.
Мия саратони: кучли бош оғриғи
Бош оғриғининг шунчалик кучли эканидан ухлашнинг қийин бўлиши ва оғриқ билан уйғонишнинг кузатилиши дарҳол шифокорга мурожаат қилиш кераклигини билдиради. Гап шундаки, бу каби кучли оғриқ мия саратонига хос кенг тарқалган аломатлардан саналади.
Менингит: юқори ҳарорат ва бўйин соҳасидаги оғриқ
Ушбу касаллик ҳамиша ҳам кузатилавермагани билан унга хос бўлган симптомларни билиш муҳим саналади. Орқа мияни зарарлаши мумкин бўлган бактериал инфекция жуда ҳам хавфли. Юқори ҳарорат ва бўйин соҳасидаги оғриқ унга хос кенг тарқалган аломатлардандир. Ўзингиз ёки яқинларингизда бу каби ўзгаришлар кузатилса, зудлик билан мутахассисга мурожаат қилиш керак. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»