1 405
Конституциямизни такомиллаштириш масаласини ҳам кўриб чиқишимиз керак — Шавкат Мирзиёев
Фото: Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди
Олий Мажлис Сенатининг янги биносида Президентликка сайланган Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросими бўлиб ўтмоқда. Президент сифатида қасамёд қабул қилган Шавкат Мирзиёев ўз нутқида мамлакатида конституциявий ислоҳотларни амалга ошириш борасидаги таклифга тўхталиб ўтди, деб хабар беради «Дарё».
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, барча номзодларнинг сайловолди учрашувларида электорат вакиллари томонидан бугунги кунда ҳаётнинг ўзи, ислоҳотлар мантиғи талаб этаётган яна бир муҳим таклиф илгари сурилган — бу конституциявий ислоҳотларни амалга ошириш.
«Агар дунё тажрибасига назар ташлайдиган бўлсак, туб бурилиш даврида кўпгина давлатларда конституциявий ислоҳотлар амалга оширилганини кўрамиз.
Шу сабабли, аввало, сенатор ва депутатларимиз, кенг жамоатчилигимиз, халқимиз билан яна бир бор маслаҳат қилиб, жаҳон конституциявий тажрибасини ўрганиб, пухта ўйлаган ҳолда бугунги ва келгуси тараққиётимизни белгилаб берадиган асосий қонунимизни такомиллаштириш масаласини ҳам кўриб чиқишимиз керак», — дейди Шавкат Мирзиёев. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»