15:16 / 09.11.2021
2 249

Афғонистон миллий қаршилик фронти етакчиси Аҳмад Масъуд Эмомали Раҳмондан ёрдам сўради

Афғонистон миллий қаршилик фронти етакчиси Аҳмад Масъуд Эмомали Раҳмондан ёрдам сўради
Аҳмад Масъуд

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Афғонистонда инклюзив ҳукуматнинг шаклланишида ёрдам кўрсатиши керак. Бу ҳақда Афғонистон миллий қаршилик фронти етакчиси кичик Аҳмад Масъуд Ҳирот собиқ ҳокими Исмоил Xон билан учрашувда маълум қилди, деб хабар беради Asia-Plus.

Учрашув 6 ноябрь куни Эроннинг Машҳад шаҳрида бўлиб ўтган. Айнан шу куни толиблар вакили Забиҳулла Мужоҳид PCЕ/PC афғон хизматига берган интервьюсида «Толибон» барча қўшни давлатлар, айниқса, Тожикистон билан яхши муносабатларни ўрнатишга уринаётганини маълум қилган.

Исмоил Хон

«Ҳукуматимиз афғонларнинг ривожи учун иқтисодий соҳада ҳам, транспорт соҳасида ҳам ҳамма билан ҳамкорлик қилмоқчи. Айниқса, биз Тожикистон билан яхши муносабатда бўлишни истаймиз, жумладан, савдо соҳасида, шунингдек, ушбу мамлакатни ташвишга солаётган бошқа етакчи соҳаларда ҳам», — дейди у.

Забиҳулла Мужоҳид

Расмий маълумотларга кўра, Тожикистон ва Афғонистон ўртасидаги савдо айланмаси 2021 йилнинг январь—сентябрь ойлари давомида 76,7 миллион долларни ташкил этган.

Тожикистон — Марказий Осиёда «Толибон»га нисбатан муросасиз позицияни эгаллаган ягона давлат. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон толибларни Афғонистондаги тожикларнинг ҳуқуқларини менсимасликда танқид қилган ва мамлакатда фақат инклюзив ҳукумат тузилишини қўллаб-қувватлашини билдирган.

Таркибига тожиклар, ҳазоралар ва ўзбеклар кирадиган Афғонистонда инклюзив ҳукуматни шакллантириш масаласини Эмомали Раҳмон Покистон бош вазири Имрон Хон билан 17 сентябрь куни Душанбеда ўтказилган йиғилишда муҳокама қилган эди. Айнан ўшанда Тожикистон президенти ҳам қаршилик ва «Толибон» вакиллари ўртасида Душанбеда музокаралар ташкил этишда ёрдам беришини айтган, бироқ ҳозирча бу ташаббус ишлаб чиқилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 23 сентябрь куни Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 76-сессиясида сўзлаган нутқида Афғонистонда сайловлар ўтказиш ва барча этник гуруҳлар вакиллари, жумладан, афғонистонлик тожиклар иштирокида кенг қамровли ҳукумат тузишга чақирганди. Унинг фикрича, Афғонистоннинг барча аҳолиси манфаатларини ҳисобга олмасдан тузилган ҳар қандай ҳукумат ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, Раҳмон Афғонистон ҳудудида халқаро терроризмнинг қайта тикланиши хавфидан огоҳлантирган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Афғонистон миллий қаршилик фронти етакчиси Аҳмад Масъуд Эмомали Раҳмондан ёрдам сўради