07:00 / 10.11.2021
1 834

Хайрулла Умаров: Россияда 1 миллиондан зиёд меҳнат мигрантига эҳтиёж пайдо бўлган

Хайрулла Умаров: Россияда 1 миллиондан зиёд меҳнат мигрантига эҳтиёж пайдо бўлган
COVID-19 боис Россия Федерацияси меҳнат бозорида 1 млн хорижлик меҳнат мигрантига эҳтиёж туғилган. Бу ҳақда Россия мигрантлар федерацияси президентига асосланиб, Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги директори Хайрулла Умаров.

Covid-19 пандемияси сабаб юзага келган эпидемиологик вазият натижасида 2021 йилда Россияда қарийб 1 миллионгача хорижий ишчи кучига эҳтиёж пайдо бўлди. Буни Россия мигрантлар федерацияси президенти алоҳида таъкидлаб ўтди.

Бу рақам қаердан келиб чиққан: 2020 йилда пандемия сабабли ўз юртига қайтган 400 мингдан зиёд фуқаролар ва 2021 йил бошида Россия Федерациясига кириб кела олмаган 600–800 минг меҳнат муҳожирлари ана шу 1 миллиондан зиёд эҳтиёжни келтириб чиқарди
”, – деди ТММА раҳбари 9 ноябр куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ўзбекистонликлар сони 1,5 млн кишидан ортиқни ташкил этади. Уларнинг аксарияти – Россия Федерациясида.

Умаровга кўра, 2021 йил бошидан ноябр ойига қадар 92 мингдан ортиқ фуқаро агентлик томонидан ташкиллаштирилган ҳолда хорижга ишга юборилган. Хорижга меҳнат қилиш учун кетаётганларнинг харажатларини қоплаш учун 1,7 млрд сўм миқдорида микрокредитлар ажратилган.

Субсидиялар ҳисобига 27 800 меҳнат мигрантининг ҳаёти ва соғлиғи суғурталанди. 43 минг киши 30 дан зиёд турли касб-ҳунарни ўрганди. 2160дан ортиқ киши рус, инглиз, немис, япон ва бошқа хорижий тилларга ўқитилди.

2021 йилнинг ўтган даври мобайнида 314 минг хориждаги меҳнат мигрантларига ҳуқуқий, моддий ва ижтимоий ёрдам кўрсатилди. Уларнинг 892 минг АҚШ доллари миқдоридаги ололмаётган иш ҳақлари ундириб берилди. Бошпанасиз қолган 308 меҳнат муҳожири хостелларга вақтинчалик жойлаштирилган ва 3 маҳал овқат билан таъминланди. Хорижда оғир вазиятга тушиб қолган 302 меҳнат мигранти ватанга олиб келинди.

Меҳнат муҳожирлигидан қайтган 2900 киши Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорлик тадбиркорликка ўқитилган, шундан 247 меҳнат муҳожири ўз тадбиркорлигини йўлга қўйди
”, – дея маълум қилди Хайрулла Умаров.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хайрулла Умаров: Россияда 1 миллиондан зиёд меҳнат мигрантига эҳтиёж пайдо бўлган