Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 9 ноябрь куни «Тошкент ёшларни севади» фестивали доирасида бўлиб ўтадиган тадбирлар юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида пойтахтда кузатилган чанг бўрони ҳақида гапириб ўтди, деб хабар бермоқда «Дарё».
«Тошкентдаги чанг масаласига келсак, у Қозоғистондан келиб, Қозоғистонга қайтиб кетди. Ҳар қандай ўқимаган одамнинг ҳам фаросати етади, бу чанг Тошкентдан бошланмаган. Узоқлардан катта қум заррачалари шамолда майдаланиб келгунча майда заррачаларга айланган бўлиш эҳтимоли бор, лекин мен эколог эмасман. Бу Тошкентдан кўтарилиб, Тошкентдан бошланмаган. Бу Қозоғистондан келиб, Самарқандга ўтиб, Самарқанддан Гулистонга, Гулистондан Тошкентга келди. Тошкентдан Наманганга, яна Қозоғистон тарафга чиқиб кетди», — деди ҳоким.
У Президент томонидан «Яшил макон» лойиҳаси доирасида 40 кун кўчатлар экиш кўзда тутилганига ҳам тўхталиб ўтди. «Яқин кунларда биз ҳам ҳашарларда иштирок этамиз», — деди ҳоким.
Жаҳонгир Ортиқхўжаев, шунингдек, «Тошкент ёшларни севади» фестивалида ҳозирда қайси мавзу актуал бўлса, шу бўйича тадбир ўтказиш мумкинлигини, ёшлар ичида экологияга қизиқувчилар бўлса, шу мавзуда тадбирлар ўтказилиши ва шаҳар ҳокимлиги буни қўллаб-қувватлашини қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, Сирдарёда 4 ноябрь куни бошланган чанг бўрони кечга бориб Тошкентга ҳам етиб келди. Шу куни пойтахт атмосфера ҳавосида чанг миқдори рухсат этилган меъёрдан 5 баробарга, кейинроқ маҳаллий вақт билан соат 21:00 ва 23:00 орасида 30 баробаргача кўтарилди ва Тошкент ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича дунёда биринчи ўринга чиқди.
6 ноябрь кундузи ҳавонинг исиши атмосферада чанг таркиби сезиларсиз камайишига олиб келди, аммо чангли ғубор бутунлай тарқалмади. 7 ноябрь куни ҳавонинг ифлосланиш даражаси аввалги кунга нисбатан пасая бошлади. 8 ноябрда эса Тошкент ҳавосидаги чанг миқдори нормал кўрсаткичга қайтди.
Фанлар академияси Биоорганик кимё институти олимлари 5 ноябрь куни Тошкентда тарқалган чанг бўронидан кейин чўккан чанг таркибини ўрганиб чиқиб, унда оғир металл, туз, инсон саломатлиги учун хавфли пестицидлар мавжуд эмаслигини аниқлади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»