09:58 / 10.11.2021
1 938

Ўзбекистонда ёшлар бўйича маҳаллагача тушадиган вертикал тизим яратилади

Ўзбекистонда ёшлар бўйича маҳаллагача тушадиган вертикал тизим яратилади
Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида давлат раҳбари ёшлар сиёсати бўйича устувор йўналишлар ва катта марралар белгиланганини билдирди. Бу ҳақда «Дарё» хабар қилмоқда.

Бу борада 2020 йили бошлаган ишлар давомийлигини таъминлаб, ўтган йили ташкил этилган ёшлар бўйича маҳаллагача тушадиган вертикал тизим яратилади.

Бунда, мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб, ҳар бир маҳаллада вилоят ҳокимининг ёрдамчиси – ёшлар етакчиси лавозими жорий этилади.
Ёшлар сиёсати энг муҳим масалалардан бири эканини инобатга олиб, ушбу ёшлар Президент вакили бўлади.

Уларнинг асосий вазифалари:
- «ёшлар дафтари» ва ёшлар дастурларини шакллантириш ва уларнинг ижросини таъминлаш;
- маҳалладаги ҳар бир ёшлар билан манзилли ишлаб, уларни муаммоларини ҳал этиш;
- ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, айниқса «Бешта муҳим ташаббус» ижросини ташкил этиш;
- ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш;
- ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда ёшларнинг касбий кўникмаларини шакллантириш ва бандлигини таъминлашдан иборат.

Шавкат Мирзиёев ҳар бир вилоят ҳокими 15–20 декабрь кунлари Президентга инвестиция, саноат, тадбиркорлик, ер ажратиш масалалари билан бирга, ёшларни ишга жойлаштириш бўйича ҳам алоҳида ҳисобот беришини айтди.

Масъуллар вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари билан бирга, 15 ноябрдан жойларга чиқиб, ҳарбий хизматни ўтаган, ёшларни ортидан эргаштира оладиган, садоқатли, фидоий номзодларни танлаб, уларни ўқитишни ташкил этиши билдирилди.

«Ҳар битта ҳокимнинг ёшларнинг ҳафта давомида маданият, китоб ўқиш, спорт билан шуғулланиш, касб-ҳунарни ўрганиш бўйича кунлик режалари бўлиши шарт. Бугун ҳокимлар ушбу ишларни қандай ташкил этиши тўғрисида аниқ-аниқ ҳисобот беради», – дейди давлат раҳбари.

Президент ҳар бир маҳаллада стадион ва спорт мажмуаларида ёшларни машғул қилиш, у ерларда санъаткорлар иштирокида концерт дастурлари берилиши, ёшларнинг вақтини мазмунли ташкил этиш кераклигини билдирди.

«Ўзингиз ҳам олий таълим муассасалари ётоқхоналарига боринг, спорт кийимларида юриб, намуна бўлинг», – деди Президент.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда ёшлар бўйича маҳаллагача тушадиган вертикал тизим яратилади