Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Т.Д. ўзгалар ишончига кириб, ноқонуний бойлик орттириш мақсадида фуқаро Н.га меҳмонхона ва умумий овқатланиш шаҳобчаси қуриш учун Оқдарё тумани ҳудудидан 3 гектар ер майдонини танишлари кўмагида аукцион савдоси орқали олиб бериш эвазига 6 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Худди шундай, Департаментнинг Косонсой туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Қ. фуқаро Қ.га 1 гектар ер майдонини 18 000 АҚШ долларига танишлари орқали расмийлаштириб олиб беришга келишиб, шундан 5 000 АҚШ доллари ва 43 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»