Бугунги кунда божхона органлари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига ҳамда олди-сотдисига қарши кескин чоралар кўрилмоқда. Бу борада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан яқиндан ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Қашқадарё вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда олдиндан олинган тезкор маълумот асосида Қарши шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида, шаҳарда жойлашган меҳмонхоналардан бирининг олдида турган фуқаро А.Т. 6000 дона пиротехника воситаларини қонунга зид равишда сотмоқчи бўлган вақтида тўхтатиб қолинди.
Шунингдек, ушбу фуқаро ўзи яшаб келган хонадонидан яма сифатида фойдаланиб, келгусида сотиш мақсадида 7200 дона пиротехника воситаларини ноқонуний сақлаб келганлиги фош этилди.
Ҳозирда мазкур 13200 дона пиротехника воситалари ашёвий далил сифатида олиниб, ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»