07:27 / 11.11.2021
1 570

Ҳужжатларда кўрсатилмаган товарлар фош бўлди

Ҳужжатларда кўрсатилмаган товарлар фош бўлди
Республикамиз божхоначилари товар-моддий бойликларни юртимизга ноқонуний равишда ва тегишли божхона тўловларисиз олиб кирилишига қарши тезкор тадбирларни мунтазам амалга оширилмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси "Чуқурсой техник идораси" темир йул чегара божхона пости ходимлари хориждан божхона постига келтирилган 2 та юк контейнерини товарларга тегишли юк ҳужжатлари ва инспекцион кўрик мажмуасидан олинган ренгент тасвирлари ўртасида ўзаро номувофиқликлар аниқланганлиги сабабли белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказишди.

Буни қарангки, шубҳалар ўз тасдиғини топиб, божхона кўриги давомида ҳужжатларда “газ плиталар корпуси” дея кўрсатилган товарлар аслида тайёр шаклдаги стол усти газ плиталари эканлиги, шунингдек ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча бўлган электромоторлар борлиги аниқланди.

Натижада, дастлабки қиймати 1 млрд. 181 млн. сўмлик 2491 дона тайёр шаклдаги стол усти газ плиталари ҳамда 15840 дона электромоторлар вақтинча сақловга олинди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳужжатларда кўрсатилмаган товарлар фош бўлди