
Эпштейн-Барр вируси келтириб чиқарадиган мононуклёз мавсумий инфекцияларга ва "COVID-19"га ўхшаш аломатларга эга. Бу ҳақда Туркиянинг "Sabah" нашри хабар бермоқда.
Нашрнинг қайд этишича, мононуклёзнинг бошқа юқумли касалликлардан асосий фарқи лимфа тугунларининг каттариши ҳисобланади. Бундан ташқари, аломатлар орасида бодомсимон безларнинг шишиши, жигар ва талоқнинг шикастланиши ҳам мавжуд.
"COVID-19 тарқалиш жараёнида мононуклёзни аниқлаш осон эмас. Фарқни лимфа тугунлари, бодомсимон безлар, жигар ва талоқнинг катталашиши билан тушуниш мумкин", дейилади нашрда чоп этилган мақолада.
Таъкидланишича, мононуклёз нисбатан секин ривожланади. Унинг аломатлари орасида иситма, бош оғриғи, турли оғриқлар, заифлик, тошма ва лимфа шиши мавжуд. Буларнинг барчаси инфекция билан зарарлангандан тўрт-олти ҳафта ўтгач ўзини намоён қилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар