
Хитойлик онколог олимлар саратон хасталигини токсоплазма паразити ёрдамида даволаш усулини топишди. Бу ҳақда “Journal for ImmunoTherapy Cancer” нашри эълон қилди, дея ёзади Ўзбекистон ССВ матбуот хизмати.
Унда айтилишича, мазкур паразит уй эгаси ҳужайраларида яшайди ва ўзидан кўп миқдорда инсон иммунитетини ҳимоя қилувчи оқсиллар чиқаради.
Тажриба давомида паразитнинг мутант штамми инъекция таркибида сичқонларнинг саратон ҳужайраларига иммун реакциясини қўзғатмасдан киритилган. Шундан сўнг неоплазмаларнинг ўсиш жараёни секинлашиб, кемирувчиларнинг омон қолиш даражаси ошгани кузатилган.
Шифокорлар бу усул простата саратони ва болаларда учрайдиган кўплаб ўсма хасталикларини даволашда қўл келиши мумкинлигига умид қилишмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар