Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев 12 ноябрь куни тонгда Истанбул шаҳрида ўтаётган Туркий кенгаш саммити доирасида ўзига ажратилган қароргоҳда Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда давлат раҳбарларининг 2021 йилнинг март ойида Тошкентда ўтган учрашуви чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилган. Савдо-иқтисодий ҳамкорлик барқарор суръат билан ривожланиб бораётгани қайд этилган.
Шунингдек, Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темир йўлини қуриш лойиҳасини жадал илгари суришга алоҳида эътибор қаратилган. Минтақавий ҳамкорлик, шу жумладан, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши доирасидаги шерикликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилган.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 11 ноябрь куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитида иштирок этиш учун Истанбул шаҳрига келди ва шу куни ўзига ажратилган қароргоҳда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши бош котиби Бағдод Амреевни қабул қилди.
Саммитнинг асосий тадбирлари 12 ноябрга мўлжалланган. Давлат раҳбари ушбу саммитда муҳим ташаббусларни билдириши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди