22:58 / 12.11.2021
2 198

Шавкат Мирзиёев: «Афғонистонни террорчилар маконига айланишига йўл қўймаслик ниҳоятда долзарбдир»

Шавкат Мирзиёев: «Афғонистонни террорчилар маконига айланишига йўл қўймаслик ниҳоятда долзарбдир»
Президент Шавкат Мирзиёев Истанбул яқинидаги Демократия ва эркинлик оролида ўтаётган Туркий кенгаш саммитида нутқ сўзлади. Давлат раҳбари нутқи давомида Афғонистон масаласига ҳам тўхталди.

«Афғонистондаги ҳозирги мураккаб вазият барчамизнинг эътиборимиз марказида турибди. Ушбу мамлакатнинг гуманитар инқирозга тушиб, халқаро майдонда яккаланиб қолишига, унинг террорчилар маконига айланишига йўл қўймаслик ниҳоятда долзарбдир.

Афғонистоннинг янги ҳукумати билан мулоқотларда ёндашувларимиз умумий ва якдил бўлиши лозим
», – деди Президент Шавкат Мирзиёев.

Шавкат Мирзиёев 9 сентябрь куни бўлиб ўтган ЎзЛиДеПнинг Х қурултойида «Қўшни Афғонистон заминида тинчлик ва осойишталикни таъминлашга, жафокаш афғон халқига қўлимиздан келган барча ёрдамни аямаймиз», — деб айтганди. Президент 5 октябрь куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан музокараларда Афғонистон халқига зарур инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишни давом эттиришга тайёрлигини яна бир бор айтиб ўтган. Музокараларда Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик бутун Марказий Осиё минтақасида барқарор тараққиёт гарови экани таъкидланган.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев 21 сентябрь куни БМТ Бош ассамблеясининг 76-сессиясида видеомурожаат билан сўзга чиқиб, «Афғонистонни яккалаб, уни муаммолар гирдобига ташлаб қўйиш мумкин эмас», – деганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев: «Афғонистонни террорчилар маконига айланишига йўл қўймаслик ниҳоятда долзарбдир»