07:49 / 13.11.2021
3 227

Қашқадарёда тўрт хотинли эркак, икки хотинининг қотилига айланди

Қашқадарёда тўрт хотинли эркак, икки хотинининг қотилига айланди
Қашқадарё вилоятининг Косон туманида яшовчи тўрт хотинли эркак, икки нафар хотинининг қотилига айланди. Мазкур қотиллик воқеаси ҳақида қисқача ахборот берган вилоят ИИБ ахборот хизмати косонлик эркак иккинчи хотинини 2019 йил ўлдириб, қудуққа ташлаб юборганини ошкор қилди.

«Косон туманида яшовчи Т.Қ. маст ҳолда таёқ билан хотини Х.Г.ни уриб, қўл ва оёқларини синдириб, қасддан ўлдиради ва жасадни қудуққа ташлаб, тупроқ билан кўмиб юборганлиги аниқланди», — дейилади вилоят ИИБ ахборот хизмати хабарида.

«Дарё» мухбирининг Косон туман прокурори Фахриддин Жовлиевга таяниб хабар беришича, косонлик фуқаронинг дастлабки қотиллиги 1986 йил содир этилган бўлиб, фуқаро ўша йили биринчи хотинини ўлдириб қўйган.

«1965 йил туғилган фуқаро биринчи хотинига шиша отиб ўлдириб қўйган. Шу қилмиши учун 13 йил қамалиб чиққан фуқаро, чиққач яна уйланган. Иккинчи хотини билан маълум муддат яшагач, аёл эри билан ажрашган. Т.Қ. эса учинчи ва тўртинчи хотинга уйланган», — дейди Косон туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Нодира Қодирова.

Нодира Қодированинг маълумот беришича, косонлик фуқаронинг иккинчи қотиллиги — учинчи хотинини ўлдириб, қудуққа ташлаб юборганини эркакнинг 15 ёшли қизи ошкор қилган.

«Мазкур қотиллик муҳокамасида марҳумнинг опаси ҳам сўз олиб, жияни 2019 йил бехосдан йўқ бўлиб қолган онасининг қаерга кетганини, ҳеч кимга айтмаган. Сўраганларга эса ‘онам чиқиб кетиб, қайтиб келмади’ дея жавоб бериб келган. Аммо икки йилдан сўнг бу қотилликни ошкор қилган. Сабаби эркак айни пайтда яшаётган тўртинчи хотинини ҳам аёвсиз калтаклаганини кўрган қиз унга меҳрибонлик қилаётган ўгай онаси ҳам ўзининг онаси каби ўлдириб юборилишидан қўрққан ва барча сирни — отасининг онасини уриб ўлдириб қўйгани ва қайси қудуққа кўмиб юборганини айтиб берган», — дейди Нодира Қодирова.

Маълум бўлишича, 56 ёшли эркакнинг шафқатсизлиги оқибатида вафот этган марҳума 1981 йил Чироқчи туманида туғилган бўлиб, қотил эридан бир нафар фарзанди қолган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда тўрт хотинли эркак, икки хотинининг қотилига айланди