10:14 / 13.11.2021
1 784

Давлат мулкини ким бошқаради?

Давлат мулкини ким бошқаради?
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси дастлабки тарзда кўриб чиқила бошланди.
Қонун лойиҳасида давлат мулкига эгалик қилишни асослаш принциплари белгиланмоқда.

Унга кўра, давлат томонидан давлат мулкига эгалик қилиш асосий фаолиятини табиий монополия соҳасида амалга ошириш, хусусий сектор томонидан бажарилиши норентабел ҳисобланадиган аҳолига зарур бўлган таянч хизматларни кўрсатиш ва бошқа шу каби мезонларнинг бирига ёки бир нечтасига мос келганда йўл қўйилиши назарда тутилмоқда.

Шунингдек, қонун лойиҳасида давлат мулкини бошқариш соҳасида ваколатли давлат органи сифатида Давлат активларини бошқариш агентлигини белгилаш, унинг асосий ваколатларидан бири сифатида давлат мулкини бошқариш бўйича ягона давлат сиёсатини юритиш белгиланмоқда.

Мазкур ҳужжатда Агентлик ҳар йили 1 августга қадар давлат иштирокидаги корхоналарнинг ўтган йилги фаолияти натижалари тўғрисидаги йиғма ҳисоботни Олий Мажлис Қонунчилик палатасига, Ўзбекистон Республикаси Президентига, Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиши, ўз веб-сайтида эълон қилиши лозимлиги кўрсатилмоқда.

Давлат мулкини сақлаш ва яxлитлигини таъминлаш билан боғлиқ харажатларини молиялаштириш билан боғлиқ маълумотлар барча учун очиқ бўлиши, давлат органлари, Агентлик, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда давлат иштирокидаги корxоналар расмий веб-сайтларида эълон қилиниши таклиф этилмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши давлат мулкини бошқариш соҳасида масъул бўлган идораларни белгилашга, давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини камайтиришга, давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг масъулиятини оширишга, уларнинг давлат мулкини бошқариш соҳасидаги ваколатларини аниқ белгилашга ҳамда давлат мулкини бошқариш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Давлат мулкини ким бошқаради?