15:50 / 13.11.2021
1 949

Эркакларда — 0,59, аёлларда — 0,32. Пасайиш сабаби нимада?

Эркакларда — 0,59, аёлларда — 0,32. Пасайиш сабаби нимада?
Бир ярим аср давомида одамларнинг ўртача тана ҳарорати ярим даражага пасайиб кетди. Бу борада тадқиқот олиб борган Стэнфорд унивеситетининг тиббиёт мактаби олимлари (профессор Жулия Парсонет бошчилигида) шу хулосага келишди.

Маълумотларга кўра, XIX асрда соғлом одамнинг ўртача тана ҳарорати 37 даражани ташкил этган.

Олимлар сўнгги 157 йил давомида тана ҳароратлари ўлчанган қарийб 1 миллион кишининг маълумотларини таҳлил қилишди ва... пасайишга гувоҳ бўлишди. Соғлом эркакларнинг тана ҳарорати ўртача 0,59 даражага, аёлларники ўртача 0,32 даражага пастлаган.

XIX асрда инсон тана ҳарорати 36,6 даража бўлиши — паст, 37 даража — меъёр саналган. Немис физиологи Вундерлих Лейпцигдаги шифохона ва поликлиникаларда даволанган 25 мингга яқин беморларнинг тана ҳароратлари ҳақида ёзиб қолдирган ишлар шундан далолат беради.

Бугунги кун тиббиёт мутахассислари ўлчамлар (ўша даврлардаги) тўғри олинганига шубҳа қилишмайди. Аввалига ўтган аср одамлари тана ҳароратлари юқори бўлишига яллиғланиш жараёнлари ва бактериал инфекциялар сабабчи бўлган деган гумонга ҳам боришган. Бироқ тез орада маълум бўлдики, ҳозирда ҳатто инфекциялардан энг кам азият чекувчилар — Жанубий Америка ёввойи қабилаларида яшовчиларнинг ҳам тана ҳарорати пасайиши кузатилмоқда.

Профессор Парсонетнинг тахминича, ўртача инсон тана ҳароратининг пасайиши метаболизмнинг секинлашуви билан боғлиқ — айнан унинг суръати тана ҳароратини белгилайди. Метаболизм ўз тезлигининг 6 фоизини йўқотган. Метаболизмнинг «тормозланиши»га нима сабабчи бўлгани эса фанга номаълум.

Яқинда Гарвард университети бу борадаги ўз фаразини илгари сурди: метаболизмни секинлаштирган омил — замонавий саноат инқилоби, унинг натижасида инсонга жисмоний юкланиш кунига 27 дақиқагача камайган. Бу ўша «йўқотилган 6 фоиз тезлик» билан мос келади. Оддий ифодалаганда, одамлар камҳаракат бўлиб қолишган — «совиб» бораётганимиз шундан.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Эркакларда — 0,59, аёлларда — 0,32. Пасайиш сабаби нимада?